Фото: POP SAVDO MARKAZ

Наманган вилояти Поп туманида “POP SAVDO MARKAZ” МЧЖ томонидан замонавий савдо комплекси ва Экопарк қурилиш ишлари бошланди. Лойиҳанинг умумий қиймати 30 млрд сўмни ташкил қилади, умумий ер майдони - 15 гектар.

Фото: POP SAVDO MARKAZ
Фото: POP SAVDO MARKAZ

Савдо мажмуаси ва Экопарк энг замонавий технологиялар асосида, ҳозирги кун талабларига жавоб берадиган даражада қурилади. Қурилиш ишларида фақатгина энг сифатли материаллардан фойдаланилмоқда. Бу, ўз навбатида, бино ва иншоотлар хавфсизлик ҳамда мустаҳкам бўлишини таъминлайди.

Фото: POP SAVDO MARKAZ
Фото: POP SAVDO MARKAZ
Фото: POP SAVDO MARKAZ

Ҳозирги кунда Поп туманидаги мавжуд деҳқон бозори замон талабларига, санитария нормаларига жавоб бермайди. Бундан ташқари, автотураргоҳ ҳам мавжуд эмас. Туманда буюм бозори ҳам йўқ. Янги мажмуа айнан ана шу жиҳатларни эътиборга олган ҳолда барпо этилмоқда. Унда автомобиллар учун иккита алоҳида тураргоҳ бўлади.

Фото: POP SAVDO MARKAZ