Британия музейи ушбу ҳафтада 2003 йилда Ироқдан ўғирлаб кетилган ва кейинроқ Лондон полицияси томонидан топилган ёши деярли беш минг йилга тенг бўлган қадимий буюмлар коллекциясини Бағдодга қайтаради, деб хабар берди Guardian газетаси.

Газетанинг хабар беришича, аксарият қадимий буюмлар 2003 йилда Саддам Ҳусайн тахтдан ағдарилганидан кейин мамлакатдан олиб чиқиб кетилган. Лондон полицияси бу буюмлар қайси давлатга тегишли эканини узоқ вақт давомида аниқлай олмаган. 

Музей экспертлари саккизта буюмдаги сурат ва ёзувларни ўрганиб чиқишиб, унинг қайси давлатдан келиб қолганини аниқлашга муваффақ бўлишди.

Хабар қилинишича, музей жума куни осори атиқаларни Ироқнинг Буюк Британиядаги элчси Солиҳ Ҳусайн Алига топширади, сўнгра улар Баҳдод давлат музейига қайтарилади.