Интернет тармоғида «Спарк» ва «Жигули» автомобилларидаги бир гуруҳ шахслар ўртасида содир бўлган ҳодиса тасвирланган видео тарқалди.
Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари бошланган бўлиб, ҳодиса иштирокчиларининг шахси аниқланмоқда.
Пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабарида айтилишича, жабрланганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ИИББ Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган ЙТҲ ҳақида расмий маълумот берганди.














