Жаҳон | 07:56 / 15.08.2018
15043
1 дақиқада ўқилади

Путин Ким Чен Инга телеграмма юборди. Яқин вақт ичида учрашув ўтказилиши мумкин

Фото: AP

Россия президенти Владимир Путин КХДР етакчиси Ким Чен Инга телеграмма юборди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.

Путиннинг Ким Чен Инга телеграммада маълум қилишича, у билан яқин вақт ичида учрашишга тайёрдир. Бу ҳақда Корея Марказий телеграф агентлиги томонидан эълон қилинган матнда айтилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин Путинни табриклаганди.

Ким Чен Ин Владимир Путинга Корея Япония ҳукмронлигидан озод этилганлигининг 73 йиллиги муносабати билан табрикнома йўллаган.

Мавзуга оид