Италия ҳукумати кўприк қулаб тушганидан сўнг Лигурияда бир йиллик фавқулодда ҳолат тартибини жорий этди ва фожиа оқибатларини бартараф этиш учун дастлабки ишларга беш миллион евро ажратди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Жузеппе Конте маълум қилди.
"Вазирлар маҳкамаси йиғилишида Лигурия президентининг сўрови қабул қилинди ва бир йил муддатга фавқулодда ҳолат тартиби жорий этилди.
Шунингдек, фожиа оқибатларини бартараф этиш учун дастлабки ишларга миллий жамғармадан беш миллион евро ажратилди", — деди у журналистларга.
Эслатиб ўтамиз, 14 август куни Генуядаги кўприкнинг 200 метрга яқин бўлган қисми қулаб тушди. Натижада 30дан ортиқ машина кўприк бўлаклари остида қолди. Айни пайтда 39 киши ҳалок бўлгани маълум қилинди.
Италиядаги кўприк қулаши оқибатларини бартараф қилиш учун беш миллион евро ажратилди
03:05 / 16.08.20185 9441 мин

















