Apple раҳбари компаниянинг 120 млн долларлик акциялари билан тақдирланиши мумкин
Apple бош директори Тим Кук компаниянинг тахминан 120 млн долларлик акциялари билан тақдирланиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар берди.
Кук корпорация раҳбари сифатида 280 мингта акция олади. Бундан ташқари, у охирги 3 йил ичида компания акцияларининг фонд биржасидаги даромадлилиги S&P 500 индексига кирувчи компанияларнинг учдан икки қисмининг худди шундай кўрсаткичларидан ошса, қўшимча 280 мингта акция олиши мумкин. Акцияларнинг қиймати 120 млн долларни ташкил қилиши мумкин.
2017 йилда Кукга бонус сифатида берилиши керак бўлган 560 мингта акциядан ярми солиқларни тўлаш учун кетган. Қолган ярми эса сотилиб, Кукга 43 млн доллар даромад келтирган. Бундан ташқари, Кук 3 млн доллар миқдорида маош ва 9 млн долларлик бонус олган.
Айни вақтда Кукнинг бойлиги 700 млн долларга етган.
Август ойида Apple капиталлашуви 1 трлн доллардан ошиб кетди. Apple’нинг аввалги раҳбари Стив Жобс вафот этган 2011 йилда компания капиталлашуви 350 млрд долларни ташкил қилган. Бундан эса Кук вақтида компания капиталлашуви деярли 3 марта ошганини кўриш мумкин.
Мавзуга оид
16:54
Apple iPhone нархидаги китобини чиқарди
11:28 / 10.11.2024
Дунё бўйлаб энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди
21:56 / 08.11.2024
iPhoneʼнинг янги функцияси полициячиларнинг зарарига ишламоқда — ОАВ
22:30 / 02.11.2024