1990 йилдан 2017 йилгача Марказий Осиёнинг қанча фуқароси бошқа давлатларга кўчиб кетган?
Pew Research Center тадқиқот маркази бутун дунё бўйича 1990 йилдан 2017 йилгача аҳоли миграциясини таҳлил қилди. Таҳлилдан маълум бўлишича, Марказий Осиё аҳолиси ўтган йиллар давомида асосан Россия ва Украинага кўчиб кетишган.
1990 йилда Ўзбекистоннинг 20 млн аҳолисидан 1,43 млн киши кўчиб кетган. 2000 йилда мамлакатни 1,6 млн киши тарк этган (аҳоли сони 24 млн). 2010 ва 2017 йилларда кўрсаткичлар деярли бир хил бўлган. Ўзбекистонни 1,99 млн киши тарк этган. Статистика қўмитасининг маълумотига кўра, Ўзбекистон аҳолиси 2018 йил 1 июль ҳолатига кўра 32 900 100 кишини ташкил этади. Ўтган йиллар давомида ўзбекистонликлар асосан Россия, Украина ва Беларусга кўчиб кетишган.
1990 йилда Қирғизистондан 520 минг киши кўчиб кетган, ўша пайтда мамлакатда 4,391 млн киши яшаган. 2000 йилда мамлакатни 570 минг киши тарк этган – аҳоли сони 4,898 млн киши. 2010 йилда Қирғизистонда яшаётган 5,448 млн кишидан 730 минг нафари кўчиб кетган. 2017 йилда эмигрантлар сони 760 минг кишини ташкил этган. Қирғизистонликлар асосан Россия, Украина ва Қозоғистонга кўчиб кетишган.
Қозоғистонни 1990 йилда 3 млнга яқин киши тарк этган бўлиб, аҳоли сони 16,35 млн кишини ташкил этган. 2000 йилда 14,88 млн аҳолининг 3,5 млн нафари эмигрантга айланган. 2010 йилда мамлакатни тарк этганлар сони 3,81 млн кишини, умумий аҳоли сони 16,32 млн кишини ташкил этган. 2017 йилда Қозоғистонни 4 млн киши тарк этган. Мамлакат аҳолиси асосан Россия, Украина, Ўзбекистонга кўчиб кетган.
Тожикистонда эмигрантлар сони деярли ўзгармасдан келган. Мамлакатни 1990 йилда 540 минг киши тарк этган бўлиб, аҳоли сони 5,303 млн нафар бўлган. 2000 йилда 500 минг киши бошқа давлатларга кўчиб кетган (аҳоли сони 6,216 млн). 2010 ва 2017 йилларда 580 минг нафардан киши эмигрантга айланган. Тожикистонликлар энг кўп Россия, Афғонистон ва Қирғизистонга кетишган.
Туркманистонда 1990 йилда 3,668 млн аҳолидан 260 минг нафари эмигрантга айланган. 2000 йилда 220 минг киши кўчиб кетган бўлиб, аҳоли сони 4,501 млн кишини ташкил этган. 2010 ва 2017 йилларда эмигрантлар сони 240 минг нафардан иборат бўлган. Туркманистонликлар асосан Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистонга кўчиб кетишган.
Pew Research Center тадқиқот марказининг таъкидлашича, мазкур таҳлил БМТнинг халқаро мигрантлар бўйича маълумотлари асосида тайёрланган.
Мавзуга оид
22:00 / 08.11.2024
Россияда «дворник»ларнинг ўртача иш ҳақи деярли 30 фоиз ошди
21:01 / 08.11.2024
Россия Ички ишлар вазирлиги мигрантларнинг сохта никоҳларини оммавий равишда бекор қилади
16:34 / 08.11.2024
Россия Марказий Осиёнинг барқарор ривожланишини истайди — Путин
16:48 / 04.11.2024