Жаҳон | 16:50 / 31.08.2018
11377
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған С-400 бўйича қарордан қайтмаслигини билдирди

Фото: Anadolu

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ўз мамлакати Россиядан С-400 зенит-ракета мажмуаларини харид қилиш ниятида эканини тасдиқлади. Бу ҳақда у NTV телеканали эфирида айтиб ўтди.

Эрдўғаннинг сўзларига кўра, Америка томони Туркия ҳудудидан ракеталарга қарши мудофаа тизимларини Туркияга Суриядан ракеталар қулай бошлагач олиб чиқиб кета бошлади. Унинг таъкидлашича, Анқарага бундай тизимлар керак, лекин АҚШ уларни сотмасликка қарор қилди.

«Биз бу масалани ўз кучимиз билан ҳал қилмоқчи бўлганимизда, улар бизга тўсиқлар келтириб чиқарди. Туркияда С-400’га эҳтиёж бор, бу шартнома билан масала қилинган», - дея маълум қилди Эрдўған.

Унинг қўшимча қилишича, Қўшма Штатлар томони Туркия 900 млн доллар тўлаб бўлган 120та F-35 самолётларини етказиб беришни тўхтатишга ҳаракат қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Эрдўғандан ҳафсаласи пир бўлганини тан олганди.

Мавзуга оид