Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада НАТО базалари пайдо бўладими?
Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкин ICTV телеканали эфирида Украина ҳудудида НАТО базалари жойлаштирилиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
Аввалроқ, Украина президенти Пётр Порошенко Қримдаги Қора денгиз флотига тўғрисидаги бандни Конституциядан чиқариб юбормоқчи экани маълум бўлганди. Шу нуқтаи назардан Климкинга НАТО базаси Қора денгиз флотининг ўрнига келиши борасида савол беришган.
«Бу жуда яхши савол. Президент томонидан тақдим этилган изоҳ фақатгина битта базага тааллуқли ва у ерда ҳаммаси аниқ ёзилган», - дея таъкидлаб ўтди Климкин.
Шунингдек, унинг маълум қилишича, Украина НАТО ва Европа иттифоқига аъзо бўлишидан олдин Конституцияни ўзгартиради. Унинг сўзларига кўра, конституциявий тузатишларда мамлакат ҳудудида ҳарбий базаларни жойлаштириш масаласи «белгилаб берилади».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путиннинг Порошенкога таҳдиди ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлганди.
Мавзуга оид
10:02
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
16:47 / 10.06.2026