Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арипов ва Медведев Путиннинг Ўзбекистонга режалаштирилаётган ташрифини муҳокама қилди
Бугун, 7 сентябрь куни Россия бош вазири Дмитрий Медведев РФ президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга режалаштирилаётган давлат ташрифи дастури кун тартибини ўзбекистонлик ҳамкасби Абдулла Арипов билан муҳокама қилди.
Бу ҳақда ҳукумат раҳбари қўшма ҳукуматлараро комиссия мажлисида маълум қилди.
«Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг жорий йилнинг октябрь ойида Ўзбекистонга режалаштирилаётган ташрифига тайёргарлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди», - дея айтиб ўтди Россия Федерацияси бош вазири.
Ўзбекистон бош вазири сўзларига кўра, Россия раҳбарининг республикага ташрифи кун тартиби Москвада бўлиб ўтган музокараларида ҳам муҳокама қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абдулла Арипов Москвада муҳим ҳужжатни имзолаши кутилаётгани, у АЭС масаласига доир экани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
09:42 / 11.12.2025
Экспертлар: Россия фронтдаги йўқотишларни қоплаяпти, қўшин сони ошмаяпти
23:45 / 07.10.2025
Медведев: «Европаликлар сўйилишга кетаётган ҳайвондай титрасин»
22:39 / 30.09.2025
Трамп ядровий таҳдидлари туфайли Медведевни «аҳмоқ одам» деб атади
11:35 / 04.08.2025