Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илон Маскни судга беришди
Тадбиркор Эндрю Лефт Tesla асосчиси Илон Маскни судга берди, деб хабар қилмоқда CNBC.
Лефтнинг билдиришича, концерн асосчиси Tesla акциялари нархи билан манипуляция қилиб, биржа фирибгарликларини амалга оширган. Хусусан, Маск твиттердаги ўз саҳифасида компанияни хусусий қилмоқчи экани ва молиялаштириш «кафолатлангани» ҳақида ёзган. Шундан сўнг Tesla акциялари курси беқарор кўриниш касб этди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистони суверен жамғармаси Tesla акцияларини харид қилиш бўйича компания раҳбарияти билан музокаралар олиб бораётгани маълум бўлганди.
Фонд Tesla асосчиси Илон Маскка компанияни акциядорлардан сотиб олишига ёрдам бериши керак бўлган келишувда иштирок этмоқчи эди.
Мавзуга оид
18:28 / 24.06.2026
SpaceX акциялари арзонлади, Илон Маск триллионер мақомини йўқотди
19:59 / 23.06.2026
Tesla автопилот режимида уйга урилди ва ичидаги аёлни ўлдирди
09:42 / 19.06.2026
Rivian Teslaʼга рақобатчи автопилот тайёрламоқда
21:42 / 12.06.2026