Жаҳон | 10:33 / 08.09.2018
58770
2 дақиқада ўқилади

Путиннинг Эронга ташрифи вақтидаги ғалати ҳодиса ҳақида маълумот пайдо бўлди

Фото: Михаил Климентьев / РИА Новости

Владимир Путиннинг Теҳронда Эрон ва Туркия президентлари Ҳасан Руҳоний ҳамда Ражаб Тоййиб Эрдўған билан музокаралари вақтида кутилмаган ҳодиса юз берди, айнан у туфайли музокараларнинг ёпиқ қисмидаги кун тартиби маълум бўлди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» ёзмоқда.

«Биз матбуот анжуманлари учун залга ўтгандик, мен янги қулоқчинларни қабул қилиб олдим, уларда эса - кутилмаганда! - йиғилишнинг ёпиқ қисмидан трансляция рус тилидаги таржимаси билан берилаётганди», - дейилади мақолада. Яна бир кутилмаган ҳолат ундан аввалроқ юз берганди - ташкилотлар барча уч етакчининг чиқишини жонли эфирда намойиш этишди, бироқ, шу билан бирга, Путин ва Эрдўғаннинг нутқлари чоғида овоз ўчириб қўйилган.

Владимир Путин 7 сентябрь, жума куни Теҳронга расмий ташриф билан келди, у ерда Суриядаги вазиятга ечим топиш бўйича Россия-Эрон-Туркия уч томонлама саммити бўлиб ўтди. Хусусан, Путиннинг маълум қилишича, Сурия Араб Республикасидаги ноқонуний қуролли тузилмалар провокацияларни тайёрламоқда, бунда кимёвий қуролдан фойдаланишлари ҳам мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Россияга жавоб қайтаргани хабар берилганди.

Мавзуга оид