Намойиш иштирокчилари айни вақтда 30 кунга қамоққа олинган мухолиф сиёсатчи Алексей Навальний тарафдорлари бўлиб, ҳукумат уларга нисбатан кескин чоралар кўра бошлади.
Йирик шаҳарларда ўнлаб ва юзлаб кишилар ҳибсга олина бошлади, хусусан, Санкт-Петербургда 400-500 чоғли киши қўлга олингани ҳақида маълумотлар тарқалди. Москвада ва Новосибирскда ҳам полиция билан йирик тўқнашувлар келиб чиқди. Полициячилар ва махсус хизматлар ходимлари намойишчиларга куч ишлатиб, уларни калтаклашди.
Айни вақтга келиб, қўлга олинганлар сони 1000 нафарга яқинлашган ва бу маълумот тинимсиз равишда янгиланиб бормоқда.

















