Жаҳон | 11:53 / 11.09.2018
13117
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған АҚШга боришга тайёргарлик кўрмоқда

Фото: REUTERS

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Қўшма Штатларга сафар қилади. Туркия президенти матбуот хизмати хабарида айтилишича, Эрдўған у ерда БМТ Бош ассамблеясининг йиғилишида қатнашади.

«Бизнинг ҳурматли президентимиз БМТ Бош ассамблеяси йиғилишида иштирок этиш учун 23-27 сентябрь кунлари АҚШга боришни режалаштирмоқда», - дейилади хабарда.

АҚШга қилган ташрифидан сўнг, Туркия президенти Германияга жўнаб кетади, у ерда ташриф 29 сентябрга қадар давом этади, дея хабар беради РИА Новости.

Туркия ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар 2016 йилда Туркия расмийлари томонидан қўлга олинган америкалик пастор Эндрю Брансон иши туфайли жиддий кескинлашди. АҚШ Молия вазирлиги Туркия ИИВ раҳбари Сулаймон Сўйлу ва Адлия вазирлиги раҳбари Абдулҳамид Гулни «инсон ҳуқуқларининг жиддий бузилиши»да айблади ва уларга қарши санкциялар қўллади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрдўған Идлибга ҳужум қандай хатарлар келтириб чиқаришини айтганди

Мавзуга оид