Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл туманидаги «Бескупир» овул фуқаролар йиғинида фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида миллийлик ва замонавийликни мужассам этган қора уй (ўтов) лойиҳасидаги бекат қурилди. Бу ҳақда Karinform ёзмоқда.

Фото: Karinform

Ушбу бекат қорақалпоқ халқининг миллий нақшлари билан безатилган бўлиб, маҳаллий аҳолининг автотранспортларни кутиши ва дам олиши учун ўриндиқлар қурилиб, қулайликлар яратилган.

Фото: Karinform
Фото: Karinform

Эслатиб ўтамиз, аввал тумандаги «Бостан» овул фуқаролар йиғинида ўзгача услубдаги «Соябон бекат» қурилган эди.