18:40 / 13.09.2018
13432

Қонунчилик палатаси спикери сифатида ишлаган Дилором Тошмуҳамедова “Оила” маркази директорига айланди

Фото: Flickr

Дилором Ғофуржоновна Тошмуҳамедова Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказига директор, Дилдора Мирсабитовна Каримова ва Дилбар Магрибжановна Алимжанова ушбу марказ директор ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.
 
“Оила” маркази оила институтини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, жамиятда замонавий намунали оила мезонларини жорий этиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасида республиканинг етакчи илмий-тадқиқот эксперт муассасаси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Дилором Тошмуҳамедова Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери бўлган. Маълумоти бўйича шифокор. 1984 йилда Тошкент Давлат тиббиёт институтини ва 2003 йилда Давлат ва жамият қурилиши академиясини тугатган.

Top