Кўксаройда Александр Лукашенкони расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтмоқда
Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган Беларусь президенти Александр Лукашенкони расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтмоқда.
Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортган. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь президенти Александр Лукашенко икки мамлакатнинг расмий делегациялари вакиллари ва хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги элчилари билан кўришиб чиқади.
Расмий кутиб олиш маросимидан сўнг давлат раҳбарларининг музокаралари бошланади. Музокаралар аввал тор, кейин кенг доирада ўтказилади.
Кутилишича, томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорлик, ишлаб чиқариш кооперациясини ривожлантириш ва Ўзбекистонда талабгир бўлган техника ишлаб чиқариш бўйича йиғиш корхоналарини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилади.
Музокараларда саноат, қишлоқ хўжалиги, гуманитар соҳа, туризмга оид қатор йўналишлардаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга эътибор қаратилади. Минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш савдо-иқтисодий алоқаларни кучайтиришнинг самарали воситаси экани ҳақида сўз юритилади.
Мавзуга оид
23:47 / 23.11.2024
Лукашенко полшалик қочоқ судяга бошпана тақдим этди
21:16 / 22.11.2024
Лукашенко Беларусда норозилик намойишлари такрорланса, интернетни «бутунлай ўчириб қўйиш» билан таҳдид қилди
20:52 / 20.11.2024
Лукашенко яна 32 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
01:38 / 19.11.2024