Беларусь Президенти Александр Лукашенко Тошкентга расмий ташрифини бошлади.

Беларусь Президенти матбуот хизмати хабар беришича, Александр Лукашенко Тошкентга ташрифини Мустақиллик ва эзгулик монументига ташриф буюриб, ёдгорлик пойига гул қўйишдан бошлади.

Фото: belta.by

БЕЛТА мухбири хабар қилишича, Лукашенко Оқсаройда ҳам бўлиб, Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов хотирасига ўрнатилган ҳайкал пойига ҳам гул қўйган.

Фото: belta.by

Беларусь президентининг расмий ташрифи доирасидаги асосий тадбирлар 13 сентябрь куни бўлиб ўтади. У эртага Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказади. Музокаралар тор шаклда ва делегациялар аъзолари иштирокидаги кенгайтирилган шаклда бўлиб ўтади. Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорлик, ишлаб чиқариш кооперациясини ривожлантириш ва Ўзбекистонда талабгир бўлган техника ишлаб чиқариш бўйича йиғиш корхоналарини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилиши кутилмоқда.

Фото: belta.by

Ушбу юқори мартабали меҳмон ташрифини ёритиш учун Ўзбекистондаги мустақил ОАВ вакиллари жалб этилмаган. Маҳаллий нашрлар одатга кўра хориж манбаларига таянишга мажбур бўлмоқда.