Жаҳон | 13:14 / 14.09.2018
7884
1 дақиқада ўқилади

Испания: ЕИ Трампнинг босимига қарши евро ролини кучайтирмоқчи

Фото: REUTERS

Испания ташқи ишлар вазири Жозеп Боррелнинг маълум қилишича, Европа иттифоқи АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан босимга йўл қўймаслик учун евронинг глобал ролини кучайтиришни истамоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Агентликнинг таъкидлашича, бу Европа етакчилари кўпроқ мухториятга эришишга интилаётганининг сўнгги белгиси ҳисобланади.

«Биз Америка Қўшма Штатлари таҳдидларини бартараф этишнинг йўлини топишимиз керак», - деди Боррель. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиядан 41 миллиард доллар олиб чиқиб кетилиши хабар берилганди.

Охирги маълумотларга кўра, мамлакатдан 2018 йил охирига қадар аввалроқ айтилганидек 18 миллиард эмас, балки 41 миллиард доллар миқдоридаги маблағлар олиб чиқиб кетилади.

Мавзуга оид