13 сентябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон Pepsi Суперлигасининг ҳал қилувчи иккинчи босқичига старт берилди. 

Шу куни лигада қолиш учун курашадиган 4 жамоа ўзаро беллашди. Жумладан, «Қўқон-1912» ўз уйида «Насаф»ни қабул қилди. Учрашувда ҳисоб 63-дақиқада очилди. Гол муаллифи Жавоҳир Сидиқов. Орадан 7 дақиқа ўтиб, Бобир Абдихолиқов ҳисобни тенглаштирди. Шу ҳисоб ўйин охиригача ўзгармай қолди. Натижада жамоалар бир очколи бўлишди.

Жиззахда «Сўғдиёна» «Қизилқум» жамоасига қарши майдонга тушди. Учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Меҳмонларнинг голларига Иван Нагаев ва Артур Геворкян муаллифлик қилди, жиззахликлар жамоаси сафида эса Шоҳруз Норхонов ва Никола Милинкович ўз номини таблога ёздириб қўйишди. 

Эндиликда «Қизилқум» қолиш учун курашувчилар гуруҳида 20 очко билан биринчи ўринда, «Насаф» 17 очко билан иккинчи, «Қўқон-1912» 14 очко билан тўртинчи, «Сўғдиёна» эса 10 очко билан бешинчи ўринда жойлашган.

Pepsi Суперлига
23-тур беллашувлари
13-сентябрь, пайшанба
«Қўқон-1912» — «Насаф» 1:1
Голлар: 1:0—63 Жавоҳир Сидиқов. 1:1—70 Бобир Абдиҳолиқов.
Амалга оширилмаган пенальти: Бобур Давлатов 18 (дарвозабон)
«Қўқон-1912»: 1. Ўткир Юсупов, 5. Ғиёс Комилов, 10. Жавоҳир Сидиқов, 15. Ойбек Рустамов, 17. Қувондиқ Рўзиев, 19. Суҳроб Бердиев (96. Муҳаммаданас Ҳасанов -84), 23. Александр Мерзляков, 55. Дарко Гожкович, 65. Марко Милич, 70. Жасур Ҳакимов (4. Баҳодир Акрамов, - 87), 79. Иқбол Маликжонов (9. Носир Отақўзиев – 84).
«Насаф»: 35. Санжар Қувватов, 4. Мақсуд Каримов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 7. Одил Ҳамробеков, 9. Амир Сафаров (38. Акмал Мозговой – 89), 10. Бобур Абдухолиқов, 14. Шароф Муҳитдинов, 17. Дониёр Нарзуллаев, 18. Бобур Давлатов (27. Ислом Рашидхонов – 82), 31. Сайдулло Раҳматов (15. Дилшод Саитов -72), 92. Умар Эшмуродов.
Огоҳлантиришлар: Ғолиб Ғайбуллаев 24, Дониёр Нарзуллаев 35, Иқбол Маликжонов 77.

«Сўғдиёна» — «Қизилқум» 2:2
Голлар: 0:1—8 Иван Нагаев, 1:1—45+1 Шоҳруз Норхонов. 1:2—53 Артур Геворкян, 2:2—83,пенальти Никола Милинкович.