Би-би-си: Тереза Мэй Brexit бўйича ультиматум қўйди
Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйнинг «Би-би-си» телеканалидаги Panorama дастурида маълум қилишича, Британия парламенти аъзоларида Евроиттифоқ билан келишув бўйича Мэй томонидан қилинган таклиф, ёки Brexit (Европа иттифоқидан чиқиш) бўйича ҳеч қандай битим бўлмаслигига оид танлов бор.
«Менинг фикримча, биз Европа иттифоқи билан музокаралардан кейин яхши келишувга эга бўламиз», - дея маълум қилди бош вазир Тереза Мэй.
Бундан ташқари, у Brexit тарафдорлари томонидан Ирландия чегараси тўғрисидаги масала ечими бўйича қарорга қўшилмайди. Мэйнинг маълум қилишича, агарда Британия парламенти «Чекерс режаси»ни (июль ойида Чекерс шаҳардан ташқаридаги қароргоҳида бўлиб ўтган ҳукумат йиғилишида мувофиқлаштирилган, ЕИ билан музокаралардаги позиция) тасдиқламаса, унда бунга келишувнинг умуман бўлмаслиги муқобил вариантга айланади, дея хабар қилинади материалда.
Би-би-си’нинг қайд этишича, Британия бош вазири Тереза Мэйнинг ЕИдан чиқиш бўйича режасини нафақат собиқ ташқи ишлар вазири Борис Жонсон, балки консерватив партия аъзолари ҳам танқид қилмоқда. Бундан ташқари, Британия парламентида Мэйнинг истеъфосини талаб қилишган.
Мавзуга оид
20:45 / 12.11.2024
Англияда биринчи аккумуляторли поезд синовдан муваффақиятли ўтди. У соатига 120 км тезликка чиқди
18:15 / 12.11.2024
Буюк Британия мудофаа эҳтиёжлари учун ядровий ёқилғи ишлаб чиқаришни қайта тиклаши мумкин
19:02 / 10.11.2024
The Guardian: Буюк Британия ҳукумат алмашганидан кейин Украинага ракеталар етказишни тўхтатди
00:46 / 10.11.2024