Ўзбекистон | 07:49 / 21.09.2018
20637
1 дақиқада ўқилади

Бинали Йилдирим Ўзбекистонга келмоқда

Туркия парламенти раиси Бинали Йилдирим жорий йилнинг 23 сентябрь куни Ўзбекистонга ташриф билан келади. Бу ҳақда Kun.uz’га мустақил ахборот манбалари хабар берди.
 
Бинали Йилдирим ташриф чоғида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев, Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев билан музокаралар ўтказади.
 
Шунингдек, Туркия парламенти раисининг Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига бориши режалаштирилмоқда. 

Бинали Йилдиримнинг Ўзбекистонга ташрифи 26 сентябрь куни ўз якунига етади.

Бинали Йилдирим 1955 йил 25 декабрь куни таваллуд топган, Туркия давлат ва сиёсат арбоби. 2016 йилнинг 22 майидан 2017 йилнинг 21 майига қадар ҳукмрон Адолат ва ривожланиш партияси етакчиси, 2016 йилнинг 22 майидан 2018 йилнинг 9 июлигача Туркия бош вазири бўлган. Айни дамда Туркия Буюк миллат мажлиси (парламенти) раиси саналади.

Мавзуга оид