Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Прокуратура ходимига пора таклиф қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ҳазорасп туман прокурорининг катта ёрдамчиси лавозимида иш ўрганувчи А.Пўлатов вилоят прокурори номига билдирги билан мурожаат қилиб, унда Хазорасп туманидаги «Давлатёров Йўлдош Бектурди» фермер хўжалиги фаолиятида қонун бузилиши ҳолатлари аниқланганлиги сабабли, фермер хўжалигининг норасмий раҳбари Й.Бектурдиев ушбу ҳолатни унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 3000 АҚШ доллари таклиф қилганлигини билдирган.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу билдирги асосида Хоразм вилоят прокуратураси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Й.Бектурдиев А.Пўлатовга унинг хизмат хонасида 2000 АҚШ долларини пора тариқасида берган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Й.Бектурдиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211 моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ прокурорга пора таклиф қилган шахс ушланганди.
Мавзуга оид
08:19 / 02.07.2026
Жиззах ва Самарқандда адвокатлар ушланди
09:00 / 01.07.2026
Тошкент ва Навоийда мансабдорлар пора билан ушланди
21:24 / 27.06.2026
Наманганда 381 минг долларга 50 сотих ерни расмийлаштириб беришни ваъда қилганлар ушланди
08:33 / 25.06.2026