Жаҳон | 14:29 / 26.09.2018
30180
1 дақиқада ўқилади

МДҲнинг қанча фуқароси терроризм учун қидирилаётгани маълум бўлди

Фото: AP

МДҲ Террорчиликка қарши маркази (ТҚМ) раҳбари, полиция генерал-полковниги Андрей Новиковнинг маълум қилишича, МДҲнинг қарийб 10 минг фуқароси экстремистик ва террористик характердаги жиноятлар учун халқаро қидирувга берилган. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.

Унинг таъкидлашича, шундай миқдордаги МДҲ фуқаролари сентябрь ойи ҳолатига кўра қидирувда бўлиб турибди.

«МДҲ мамлакатларининг 9 мингдан ортиқ фуқаролари. Тахминан 5 минг нафари - бу ёлланма шахслар, яъни учинчи мамлакатлар ҳудудида ноқонуний қуролли тузилмалар ҳамда халқаро террорчилик ташкилотлари таркибида жанговар ҳаракатларда иштирок этганлар», - деди Новиков.

Унинг қайд этишича, ТҚМ террористик ва экстремистик жиноятларда гумон қилинган шахсларни давлатлараро қидирув ишларида МДҲга аъзо, манфаатдор мамлакатларга доимо ёрдам бериб келади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ИШИД Марказий Осиёда таянч нуқтаси ташкил этишга ҳаракат қилаётгани айтилганди

Мавзуга оид