Жаҳон | 10:42 / 28.09.2018
18766
2 дақиқада ўқилади

«Биз билмаймиз». Кремль ГРУ полковниги Чепига ҳақидаги суриштирувга ўз муносабатини билдирди

Фото: Russia Today

Россия президенти Владимир Путин Лондон томонидан ГРУ собиқ зобити Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлияни заҳарлашда гумонланаётган Руслан Боширов оддий фуқаро экани ҳақидаги маълумотга эга. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, дея хабар беради РИА Новости.

Шу тариқа, Кремль 26 сентябрь куни эълон қилинган журналистик суриштирувга муносабат билдирди. Унга кўра, Боширов аслида Россия ҳарбий разведкасининг ходими ҳисобланади. «Менинг тушунишим бўйича, бу норасмий суриштирув. Биз бу маълумот ҳақиқатга қанчалик мос келиши ёки мос келмаслигини билмаймиз», - дея таъкидлаб ўтди Песков. Унинг қўшимча қилишича, Москва «Россия Федерациясининг ушбу фуқаролари томонидан тилга олинган маълумотлардан келиб чиқмоқда».

Чепига ҳақиқатдан ҳам Россия Қаҳрамони экани ва бу одам россиялик Руслан Бошировга ўхшаб кетиши ҳақидаги саволга, Песков шундай жавоб берди: «Кўплаб одамлар бир-бирига ўхшайди, бироқ суриштирувда кўрсатилаётган бу фуқаронинг кимлигини мен айта олмайман, сабаби бундай маълумотга эга эмасман». 

Қайд этилишича, у унвоннинг топширилиши билан боғлиқ маълумотни текшириб кўришга ваъда берган.

Аввалроқ, The Insider нашри ва Bellingcat тадқиқот гуруҳи «Руслан Боширов» аслида Анатолий Чепига эканини аниқлаганди

Мавзуга оид