Deutsche Bank етарлича баҳо берилмаётган жаҳон валюталарини маълум қилди
Deutsche Bank етарлича баҳо берилмаётган жаҳон валюталари рўйхатини тузди. У валюта курсларининг динамикасини баҳолаш услуби бўйича ишлаб чиқилди (Behavioral Equilibrium Exchange Rate, BEER).
BEER услуби 1999 йилда британиялик иқтисодчилар Питер Кларк ва Рональд Макдоналд томонидан ишлаб чиқилган. У ҳақиқий валюта курси ва мамлакатнинг инфляция, ишлаб чиқариш каби макроиқтисодий кўрсаткичлари орасидаги фарқни кузатиб бориш имконини беради. Валютани валюталар саватчасига нисбатан баҳолаш учун валюта жуфтликлари ташқи савдодаги улуш бўйича «ўлчанади».
Deutsche Bank модели 31та валютани қамраб олди - ўнтаси ҳаддан ташқари яхши баҳолаб юборилгани ва 21таси етарли баҳоланмагани аниқланди. Антиетакчилар сафидан Туркия лираси, Колумбия песоси ва Россия рубли бор.
Ўта кучли валюталар топ-5лигидан Чехия кронаси, Жанубий Корея вони, Таиланд бати, АҚШ доллари ва Швейцария франки жой олди. Доллар тахминан 7 фоизга ортиқ баҳолаб юборилган, дейилади банк таҳлилида.
Мавзуга оид
15:16 / 24.11.2024
Фарғонада ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланганлар ушланди
19:37 / 31.10.2024
«Валюта курсининг 1 фоизга қадрсизланиши инфляцияга 0,3-0,4 фоиз таъсир кўрсатиши мумкин» - МБ раиси
16:07 / 22.08.2024
Муомаладаги нақд пул миқдори биринчи марта 50 трлн сўмдан ошди
11:36 / 04.08.2024