Жаҳон | 15:03 / 28.09.2018
11148
2 дақиқада ўқилади

Порошенко: «АҚШнинг кўмаги Россияни тийиб туришда ёрдам бермоқда»

Фото: Украина президенти матбуот хизмати

Украина президенти Пётр Порошенко Қўшма Штатлар томони Украина қуролли кучларини ривожлантиришга катта ҳисса қўшгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда «Украинская правда» давлат раҳбарининг матбуот хизматига асосан хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Порошенко АҚШнинг «Балтимор» Соҳилни қўриқлаш базасига қилган сафари чоғида шундай баёнот берган. Унинг сўзларига кўра, Киев миллий хавфсизлик ва мамлакат мудофаа секторини ривожлантириш учун Қўшма Штатлардан 1 миллиард доллардан кўпроқ пул олди. Унинг билдиришича, бу Украина қуролли кучларини НАТО ва АҚШ армияси билан «мувофиқ» қилади.

«Биз АҚШ Конгрессининг ушбу ёрдамни ошириш бўйича яқинда қабул қилган қарорини юқори баҳолаймиз. Бу бизнинг ҳарбий ажратмаларимизни қўллаб-қувватлайди, улар эса ялпи ички маҳсулотнинг 6 фоизидан ошиб кетди», - деди Порошенко.

Унинг қўшимча қилишича, бу «Россиянинг ортиб бораётган тажовузини» тийиб туришда кўмак бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Порошенко БМТда Россиянинг ниятини маълум қилганди.

Мавзуга оид