Технология | 00:38 / 29.09.2018
7937
1 дақиқада ўқилади

Японлар пластмассадан электрокар йиғишди

Японияда бир гуруҳ олимлар асосан пластмассадан тайёрланган электрокар яратишди.  

Концепт-кар Токиода 28 сентябрда тақдим қилинган. Машина Япония вазирлар маҳкамасининг инновацион технологияларни яратиш дастури доирасида ишлаб чиқилган. Бу машина 4 метрдан узунроқ бўлиб, корпусининг деярли 90 фоизи махсус ишлаб чиқилган синтетик материалдан тайёрланган. 

Таъкидланишича, янги автомобил стандарт моделдагидан 40 фоиз енгилроқдир ва икки марта камроқ энергия сарфлайди. Шунингдек, янги моделнинг оммавий ишлаб чиқарилиши атроф-муҳитга ижобий таъсир кўрсатишига умид қилинмоқда. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид