Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия БМТ Бош ассамблеясида яккаланиб қолгани маълум бўлди
Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкиннинг маълум қилишича, Россия Қўшма Штатлардаги БМТ Бош ассамблеясида яккалатиб қўйилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, бу Қрим резолюцияси бўйича овоз бериш жараёнини «кўрсатиб қўйди».
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, БМТ Бош ассамблеясидаги вазият Украина бутун дунё томонидан қўллаб-қувватланаётганидан далолат берди.
Климкиннинг таъкидлашича, Бош ассамблеяда, хусусан, Донбассдаги тинчликпарварлик миссияси муҳокама қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Порошенко АҚШнинг кўмаги Россияни тийиб туришда ёрдам бераётганини айтганди.
Украина президенти Пётр Порошенко Қўшма Штатлар томони Украина қуролли кучларини ривожлантиришга катта ҳисса қўшгани ҳақида маълум қилди.
Мавзуга оид
10:03 / 11.07.2026
Россияда BMW рухсатсиз йиғилаётгани айтилди
09:19 / 11.07.2026
Россия Азов-Дон канали орқали кемалар ҳаракатини чеклади
08:56 / 11.07.2026
Украина Россиядаги стратегик объектларга зарбаларни кенгайтирмоқчи
20:34 / 10.07.2026