Европанинг энг яхши футбол менежери «Ювентус»дан нега кетаётганини тушунтирди
«Ювентус»нинг собиқ бош директори Жузеппе Маротта ўз лавозимини тарк этиши сабабларига тўхталиб ўтди. Унинг айтишича, клуб президенти Андреа Аньелли билан ўртасидаги муносабатлари совуқлаши сабаб истеъфо беришга қарор қилган. Бу ҳақда Corriere della Sera газетаси маълум қилган.
«Клуб президенти Андреа Аньелли билан ишдаги алоқаларимиз йўқолиб қолди. Бу кишининг хафсаласини пир қилади. Қарор қабул қилиб бўлинди ва мен ортиқ «Ювентус» директорлар кенгаши аъзоси эмаслигимни эълон қилдим. Бу қарор айнан «Ювентус»нинг ўз ташаббуси, FIAT`ники эмас», - дея таъкидлаган Маротта клуб ҳомийси ҳисобланувчи «FIAT Group» автоконцернини назарда тутиб.
Эслатиб ўтамиз, 2010 йилдан буён «Юве» бош директори вазифасида ишлаб келган 61 ёшли функционер кеча А Сериянинг навбатдаги турида «Наполи» устидан қозонилган ғалабали ўйиндан кейин (3:1) ўз лавозимини тарк этишини эълон қилган эди.
«Ваколатим муддати 25 октябрь куни тугайди ва узайтирилмайди. Мен Италия Футбол Федерацияси президентлигига номзодлигим ҳақидаги хабарларни буткул рад этаман. Бу мени қизиқтирмайди. Кетишим тафсилотларини кейинроқ маълум қиламан», – деб айтган эди Маротта.
Маълумот ўрнида, 2010 йили клуб президенти этиб сайланган Андреа Аньелли бош директор лавозимига Жузеппе Мароттани олиб келган эди. Орадан бир йил ўтиб, Маротта «Ювентус»га Антонио Конте бош мураббий этиб тайинланишига эришган, 2012 йилда эса «Юве» 6 йил ичида биринчи марта Италия чемпиони бўлишни уддалаган эди.
Умуман олганда, Мароттанинг 8 йиллик бошқаруви даврида «кекса синьора» 7 марта Италия чемпиони бўлишга эришди.
Тажрибали мутахассис 25 сентяюрь куни Европада йилнинг энг яхши футбол менежери деб эътироф этилган эди.
Мавзуга оид
14:28 / 28.10.2024
«Арсенал» жароҳатлар гирдобида, Италия дербисида янги юлдуз порлади. Кун ўйинлари
17:00 / 19.10.2024
«Ливерпул», «Барса» ва «Юве» учун жиддий синов. Дам олиш кунларида тавсия этиладиган 4 учрашув
21:26 / 17.05.2024
«Ювентус» Аллегрини истеъфога чиқарди
23:01 / 28.07.2023