Германия ғарбида ҳаво шари электр узатиш линияси устунига урилиб, 65 метр баландликда осилиб қолди.

Ҳаво шарида бўлган 6 кишини тушириб олиш учун 6 соат талаб этилган.


BBC News’нинг ёзишича, одамлар жабрланмаган, бироқ эҳтиёт шарт шифохонага етказилган.
Воқеа Боттроп шаҳрида 30 сентябрда юз берган.
















