Пентагон томонидан буюртма қилинган 150 саҳифадан иборат ҳисобот тузувчиларининг маълум қилишича, Америка Қўшма Штатлари мудофаа саноатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган юзлаб камчиликлар бор. Ҳужжат матни билан Reuters агентлиги танишиб чиқди.
Ҳисоботда айтилишича, АҚШ ҳарбий саноати соҳасида Америка мудофаа корхоналарининг фаолият кўрсатиши учун зарур бўлган компонентлар ва материаллардан фойдаланишга алоқадор бўлган «деярли 300та» камчиликлар бор.
Ҳисобот муаллифларининг таъкидлашича, Хитой АҚШ ҳарбий саноати учун «ўсиб бораётган хавф» ҳисобланади.
АҚШ ҳарбий маҳкамаси мудофаа саноатидаги асосий корхоналар ишида «камчиликларни» тузатиш мақсадида ҳисоботга буюртма бергани айтилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пентагон янги қуролни муддатидан олдин синовдан ўтказишга ваъда берганди.















