Греция ҳукумати ортиқча вазнга эга сайёҳларга эшакка минишни тақиқлади. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, бундай тақиқ Санторини оролидаги эшакларда сафар қилишда қўлланилади.

Таъкидланишича, бу қарор семиз сайёҳлар туфайли эшакларга жароҳат етказилгани ҳақида шикоят қилган фаолларнинг мурожаати сабабли қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Греция Ўзбекистонда виза маркази очиши хабар берилганди.