Фан-техника | 11:10 / 15.10.2018
11924
1 дақиқада ўқилади

Android’да янги хавфли вирус аниқланди

Фото: Jaap Arriens / ZUMAPRESS

Cisco компаниясининг киберхавфсизлик бўйича мутахассислари Android учун янги ўғри вирусни топдилар. Бу ҳақда улар ташкилотнинг блогида хабар беришди.

Мутахассислар хавфли дастурни GPlayed деб номлашди. Унинг дизайнида жиноятчилар расмий Google Play иловасидан фойдаланганлар. Гаджет экранида юклаб олиш амалга оширилганидан кейин Google Play Marketplace ёзувли белги пайдо бўлган.

Маъмур ҳуқуқларига эга бўлган дастур кибержиноятчиларга қурилмани масофадан бошқаришга имкон берган. Улар гаджетни тўсиб қўйишлари ёки ундан қўнғироқ қилиш ёхуд хабарлар юбориш учун фойдаланиши мумкин эди. Қурилманинг хотирасида сақланган маълумотларга қўшимча равишда, дастур тўлов маълумотларини ҳам ўғирлаши мумкин.

Мутахассислар хабарига кўра, ҳозирда жиноятчилар янги ишланмаларини фаол равишда синаб кўришмоқда ва келажакда у Android-қурилмалар учун жиддий хавфга айланиши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мутахассислар энг ҳимояланган смартфонни маълум қилишганди.

Мавзуга оид