Жаҳон | 09:07 / 15.10.2018
29078
1 дақиқада ўқилади

Трамп Путинга нисбатан қаттиқ муносабати ҳақида маълум қилди

Фото: REUTERS

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Россия президенти Владимир Путинга бўлган ўз муносабатини қаттиқ, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у CBS билан суҳбатда айтди.

Журналист Лесли Шталь Трампдан нима учун у ҳеч қачон Россия президенти ҳақида ошкора равишда қаттиқ баёнотлар бермаслиги ҳақида сўраган. Америка президенти унинг фикрига қўшилмаган.

«Менинг ўйлашимча, у билан ўзимни анча қаттиқ тутмоқдаман. Биз шахсий учрашув ўтказдик... У жуда қаттиқ ва жуда яхши учрашув бўлди», - деди Трамп.

Худди шу саволга жавоб берар экан, Трамп ўзидан олдинги президент Барак Обамадан фарқли ўлароқ, Украинага ҳужумкор қуроллар билан ёрдам берганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти Владимир Путин ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипални палид, деб атаганди.

Мавзуга оид