Жаҳон | 08:39 / 17.10.2018
7683
1 дақиқада ўқилади

Помпео саудияликлар Қошиқчининг йўқолишига «алоқадор эмаслиги» ҳақида гапирди

Фото: EUTERS/Leah Millis/Pool

АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг маълум қилишича, Саудия Арабистони вакили мухолиф журналист Жамол Қошиқчининг Туркияда йўқолиб қолишига ўзларининг алоқадорлиги ҳақидаги хабарларни рад этди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Помпео ҳозирги вақтда Саудия Арабистонида бўлиб турибди, у Қошиқчи билан содир бўлган ҳодиса ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлмоқчи. Аввалроқ, оммавий ахборот воситалари журналист Туркиядаги Саудия консулхонасида ўлдирилгани ҳақида хабар қилганди. Таъкидланишича, Саудия ҳукумати бу ҳодисага аралашган бўлиши мумкин.

«Бугунги учрашувларда Саудия етакчилари Истанбулдаги консулликда содир бўлган воқеалар ҳақида уларда маълумот бор экани ҳақидаги хабарларни кескин рад этишди», - деди Помпео.

Шунингдек, унинг қайд этишича, мамлакат вакиллари рўй берган воқеага ойдинлик киритишга «қатъий бел боғлаганлар».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия подшоҳи Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан гаплашганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид