Жамият | 10:36 / 18.10.2018
46279
1 дақиқада ўқилади

Пенсия миқдорини ёшга қараб белгилаш таклиф этилди

Фото: KUN.UZ

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида пенсиялар миқдорини ёшга қараб белгилаш ҳақида петиция пайдо бўлди.

Қайд этилишича, пенсиядаги шахсларнинг ёши ўтган сари соғлиғи ёмонлашади, касалликлар кўпаяди, шуни инобатга олиб, пенсия миқдорини ёшга қараб белгилаш керак.

“Таклифим: 55 ёшли инсон билан 75 ёшли инсоннинг саломатлигида фарқ бўлгани каби, пенсиясида ҳам фарқи бўлиши, шунинг учун ёши катта пенсионерга кўпроқ пенсия берилишини жорий этиш мақсадида қонунчиликка тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш лозим”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунга ўзгартишлар киритилиши хабар берилганди.

Мавзуга оид