
Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институти 2019-2020 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурлари асосида бакалаврларни тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида ўқишни амалга оширади.
Россия Федерацияси, Россия касб-ҳунар педагогика университети билан Информатика ўқитиш методикаси таълим йўналиши бўйича Россия Федерацияси, Мифтахетдин Акмулла номидаги Бошқирдистон давлат педагогика университети билан Она тили ва адабиёти: рус тили ва адабиёти ҳамда Дефектология: логопедия бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ушбу қўшма таълим дастурлари асосида ташкил этилаётган йўналишларнинг тайёрлов курсларига абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилади.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати:
- Институт ректори номига ариза
- Паспорт нусхаси
- Ўрта маълумот тўғрисидаги ҳужжат иловаси билан
- 3,5-4,5 ҳажмда 4 дона фото сурат
Тайёрлов курслари машғулотлари 2018 йил 25 октябрдан бошланади.

Машғулотлар рус ҳамда инглиз тилида ташкил этилади.
Манзил: Қўқон шаҳри, Турон кўчаси 23-уй, ҚДПИ бош биноси,6-хона.
Мурожаат учун телефон:73-542-15-62
Реклама ҳуқуқи асосида















