Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Барча Android қурилмалар фойдаланувчилари кузатув қурбонига айланган бўлишлари мумкин
Фото: Justin Sullivan / Getty Images
Nightwatch Cybersecurity компанияси мутахассислари Android қурилмалардаги хавфли камчилик ҳақида хабар беришди. Ташкилот веб-сайтидаги хабарга кўра, хакерлар уни ишлатган ҳолда фойдаланувчиларнинг ҳаракатини кузатиши мумкин бўлган.
Хакерлар Wi-Fi маршрутизатори орқали камчиликдан фойдаланишлари мумкин. Сигнал етиб борувчи барча қурилмалар кўриш зонасига киради.
CVE-2018-9581 деб номланган камчилик RSSI тизимида аниқланган. У қабул қилинувчи сигнал даражасини аниқлайди. Бундан ташқари, RSSI ушбу маълумотни бошқа дастурларга юборади.
Камчилик туфайли бошқа иловалар қабул қилинувчи сигнал тўғрисида барча маълумотни олиши ва фойдаланувчи маршрутизаторга нисбатан қаерда жойлашганлигини аниқлаши мумкин.
Мутахассислар сўзларига кўра, бу камчилик Android операцион тизимининг барча версияларида мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ банкоматлардан пул ўғирлайдиган жуда кучли восита фош этилганди.
Мавзуга оид
18:54 / 10.04.2026
SIM-карта ва банк картаси эгаси бир шахс бўлади: янги тизим қандай ишлайди?
20:34 / 08.04.2026
22 апрелдан янги мижоз телефон рақами ва банк картаси ўз номида бўлсагина иловадан фойдалана олади
19:13 / 12.03.2026
«Молиявий пирамида» учун жазо чоралари оғирлаштирилади
12:30 / 17.02.2026