Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европанинг “2019 йил автомобили” учун асосий даъвогар моделлар эълон қилинди
Car of the Year танлови ҳайъати Европанинг “2019 йил автомобили” номини олиш учун 7 та асосий автомобилни танлаб олди.
Жорий йилда 23 та давлатдан 60 журналист 42 та моделдан 7 та энг яхшисини танлаб олишига тўғри келди. Финал босқичда ҳайъатнинг ҳар бир аъзоси 25 баллни энг ёққан машиналар орасида тақсимлаши керак бўлади.
Овоз бериш натижаларига кўра йил автомобили аниқланади. Натижалар 2019 йил баҳорида маълум қилинади. Овоз бериш вақтида ҳар бир финалчи автомобил бир журналистдан 10 баллдан кўпроқ балл ололмайди.
Финалчилар рўйхатига қуйидаги моделлар киритилган:
Alpine A110 спорткари;
4-авлоддаги Ford Focus;
3-авлоддаги Kia Ceed;
Peugeot 508 оиласи;
Citroen C5 Aircross кроссовери;
Jaguar I-Pace электр кроссовери;
A-синфидаги Mercedes-Benz хэтчбеги.
Мавзуга оид
09:49
FT: Россия сулҳни бузса, ғарб 72 соатда ҳарбий жавоб беришни кўзламоқда
10:06 / 27.01.2026
НАТО бош котиби Рютте: Европа АҚШсиз ўзини ҳимоя қила олмайди
14:51 / 26.01.2026
Зеленский: Беларуснинг Россияга қарамлиги — Европа учун таҳдид
15:05 / 22.01.2026