Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳрининг марказий қисмида кўп тармоқли комплекс қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг «Ta§kent Merkez Park Gayrimenkul Yatirim Anonim §irketi» компанияси (Туркия Республикаси) ва «UzTur Investment and Development» МЧЖ (Ўзбекистон Республикаси) томонидан Тошкент шаҳрида «Tashkent Central Park» кўп тармоқли комплекс қуриш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.
Инвесторлар лойиҳани амалга ошириш доирасида 2019-2020 йилларда ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағлар ҳисобидан лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ беш юлдузли меҳмонхона, савдо-кўнгилочар марказ, тижорат банки учун маъмурий бинолар ҳамда бошқа иншоотлар қуриш мажбуриятини олганлар.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси:
хорижий инвесторлар билан хорижий инвесторлар ҳуқуқ ва мажбуриятлари, инвестициялар ҳажми, янги ташкил этиладиган иш ўринлари, тақдим этиладиган имтиёзлар ва преференциялар ҳамда бошқа шартларни қамраб олувчи инвестиция шартномаси бир ой муддатда, белгиланган тартибда тузилишини таъминлайди;
хорижий инвесторлар томонидан инвестиция шартномасидан келиб чиқувчи мажбуриятларнинг ижро қилиниши юзасидан назорат ўрнатади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастр давлат қўмитаси билан биргаликда «UzTur Investment and Development» МЧЖга лойиҳани амалга ошириш учун Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги Амир Темур шоҳ кўчаси, Шаҳрисабз ва Истиқлол кўчалари доирасидаги умумий майдони 2,5 гектар бўлган ер майдони доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида белгиланган тартибда ажратилишини таъминлайди.
Лойиҳани амалга ошириш доирасида инвесторлар, пудрат ва субпудрат ташкилотларига:
қурилишни «fast-track» услубида, фойдаланишга «тайёр ҳолда топшириш» шартларида амалга оширишга;
қурилиш учун олиб келинадиган импорт товарларни омборларда «божхона омбори» режимида жойлаштиришга рухсат берилди.
Лойиҳани амалга ошириш доирасида 2022 йил 1 январга қадар:
а) инвесторлар ва пудрат ташкилоти:
ягона ижтимоий тўловдан ташқари барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловларни тўлашдан;
















