Жаҳон | 12:08 / 09.12.2018
17738
1 дақиқада ўқилади

Порошенко Европа ва АҚШ Россия кемалари учун ўз портларини ёпиши кераклигини айтди

Фото: REUTERS

Киев агарда Европа мамлакатлари ва АҚШ Россия кемалари учун ўз портларини ёпишга рози бўлишса, бу борада зудлик билан ишга киришишга тайёр. Бу ҳақда Украина президенти Петр Порошенко Fox News телеканалига берган интервьюсида айтди.

"Россия Украина ҳудудий сувларида ҳаракатланиш эркинлигини чекламоқда. Европа ва АҚШ Россия кемалари учун ўз портларини ёпишлари керак ва бу борада зудлик билан қандай чоралар кўрилиши борасида ҳамкорлик қилишга тайёрмиз", - таъкидлади Порошенко. 

У яна бир бор Россиянинг эҳтимолий ҳужумидан ҳимояланиш учун Ғарбдан қурол олмоқчи эканлигини билдирди.

Мавзуга оид