Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ҳукумати ишни қисман тўхтатди. Трамп бунга изоҳ берди
Фото: James Lawler Duggan/Reuters
АҚШда федерал ҳукумат 22 декабрь, шанба куни ишини қисман тўхтатиб қўяди. Бу ҳақда The Washington Post ёзмоқда.
Хабар қилинишича, Америка сенати ва вакиллар палатаси ходимлари бюджет муҳокамасини тугатиб, қарор қабул қилмасдан Капитолийни тарк этишган.
Аниқлик киритилишича, мамлакатнинг энг муҳим вазирликларини молиялаштириш Тошкент вақти билан соат 10:00да тўхтатилади.
Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп мамлакат ҳукумати иши тўхтатилишига муносабат билдирди. Бу сиёсатчи ҳақида твиттердаги ўз саҳифасида ёзган.
Унинг сўзларига кўра, ҳукумат фаолияти тўхтатилиши билан ҳеч нарса қилишнинг имкони йўқ. Унинг умид билдиришича, бу ҳолат узоқ давом этмайди.
«Бизнинг буюк мамлакатимиз хавфсиз чегарага эга бўлиши керак», - дея маълум қилди Трамп.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Конгресси «Трамп девори»га олти миллиард доллар сарфлашга қарор қилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
22:57 / 02.02.2026
Трамп Россия нефтидан воз кечиш эвазига Ҳиндистон учун божларни пасайтирди
17:29 / 02.02.2026
БААга алоқадор компания Трампнинг крипто бизнесида катта улушдор экани маълум бўлди
17:08 / 02.02.2026
Гренландиянинг туб аҳолиси кимлар ва у қандай қилиб Данияга тегишли бўлиб қолган? АҚШ нега бу оролга қизиқмоқда?
15:12 / 02.02.2026