Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арктикада Керч воқеасининг такрорланиши тахмин қилинди
Россия томони даъво қилаётган Арктика ҳудудларида денгиз навигацияси «эркинлигини таъминлаш» бўйича АҚШ ҳаракатлари Керч бўғозида рўй берган ҳодисага ўхшаш воқеани келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳақида Германиянинг Telepolis нашри ёзмоқда.
Нашрнинг қайд этишича, Москва иқтисодий ва ҳарбий сабабларга кўра ўз соҳилларига яқин сувлар устидан назоратни аста-секин кучайтирмоқда. Хусусан, 2013 йилдан бошлаб Россия Арктикада янги денгиз ва авиабазаларни ўрнатмоқда, шунингдек, минтақадаги иштирокини кучайтириб, янги музёрарлар ва сув ости кемаларини қурмоқда.
Шу билан бирга, НАТО бош котиби Йенс Столтенберг аввалроқ альянс Россиянинг ҳаракатларига жавобан минтақадаги ўз позициясини мустаҳкамлашга киришишга тайёрлигини билдирганди. Бундан ташқари, АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг қайта ташкил этилган Иккинчи флоти қўмондони, вице-адмирал Эндрю Льюис эслатишича, АҚШ баҳсли ҳудудларда ҳаракат қилиши мумкин.
Шунингдек, Telepolis’нинг фикрича, Керч бўғозидаги ҳодиса Москва ўз манфаатларини янада тажовузкор ҳимоя қилишга тайёр эканини кўрсатди. Шу тариқа, агар Россия талаблари бажарилмаса, Арктикада Керч сценарийси такрорланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Россия туфайли Арктикадаги машқлардан воз кечганди.
Мавзуга оид
09:45
Суд Трампнинг виза сиёсатига қарши қарор чиқарди
09:13
«Биби, эҳтиёт бўл, акс ҳолда мутлақо ёлғиз қоласан» – Трампнинг чақириқлардан кейин Исроил ва Эрон тўхтади
08:45
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
22:09 / 08.06.2026