Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Bloomberg: Трампнинг янги қарори фожиали қадамга айланиши мумкин
АҚШ президенти Дональд Трамп Федерал захира тизими раҳбари Жером Пауэллни истеъфога чиқариш имкониятини ўрганмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар қилди.
Агентлик манбалари сўзига кўра, идора асосий фоиз ставкасини кўтарганидан сўнг, Қўшма Штатлар президентининг ФЗТ раҳбаридан ҳафсаласи пир бўлган.
Шу билан бирга, нашр маълумотларига кўра, Трампнинг маслаҳатчилари у Пауэллга қарши чиқиши мумкин эканига ишонмаяпти. Уларнинг умид билдиришича, президент байрамлар пайтида ўз қароридан қайтади. Маслаҳатчилар тахминича, ФЗТ раҳбарининг ишдан бўшатилиши «фожиали қадам» бўлади.
Аввалроқ, Жером Пауэлл Буюк Британиянинг Европа иттифоқидан чиқиши Америка иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида гапирганди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал АҚШ ҳукумати ишни қисман тўхтатгани, Трамп бунга изоҳ бергани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
09:37 / 03.02.2026
Трамп муҳим минераллар захираси яратилишини эълон қилди
09:40 / 31.01.2026
Федерал захира тизими раҳбарлигига номзод: Трамп ўз маслаҳатчисини танлади
16:19 / 18.09.2025
АҚШ федерал резерв асосий ставкани пасайтирди, аммо стагфляция хавфлари кучаймоқда
22:06 / 02.12.2024