Жаҳон | 11:07 / 28.12.2018
11081
1 дақиқада ўқилади

Американинг Иккинчи жаҳон урушида қатнашган энг кекса фахрийси вафот этди

Фото: AP

Американинг Иккинчи жаҳон урушида қатнашган энг кекса фахрийси Ричард Овертон вафот этди, деб хабар берди Fox News телеканали.

ОАВнинг маълумот беришича, у шунингдек, АҚШдаги энг кекса эркак ҳам ҳисобланган. Овертон 1906 йилда туғилган бўлиб, Иккинчи жаҳон урушида уч йил давомида Тинч океанидаги жангларда қатнашган.  

У узоқ умр кўришига Яратганнинг марҳамати сабабчи деб билган. Овертон 110 ёшигача автомобиль бошқарган.

У 111 ёшга тўлганида, Овертон 70 йилдан ортиқ истиқомат қилиб келган кўчага унинг номи берилган, ҳозирда бу кўча Овертон авеню деб аталади.

Фахрий ўтган ҳафтада зотилжам ташхиси билан касалхонага ётқизилган ва реабилитация марказида вафот этган.

Мавзуга оид