Владимир Путин Россияда тармоқ ичидаги ва миллий роумингни бекор қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади.

Аввалроқ қонун лойиҳаси Россия давлат думаси ва федерация кенгаши томонидан маъқулланганди. Қонун 2019 йил 1 июндан кучга киради.

Қонун кучга кирган кундан бошлаб Россиядаги уяли алоқа компаниялари абонентлари бошқа регионга борганида ёки сафар чоғида бошқа операторга уланганида, мобил алоқа учун маҳаллий тармоқдаги тариф бўйича ҳақ тўлайди. Шунингдек, кириш қўнғироқларининг бепул бўлиши қонун билан мустаҳкамлаб қўйилди.