Якунланиб бораётган 2018 йилда ҳар йилгидан кўра кўпроқ шов-шувли воқеалар бўлиб ўтди. Қуйидаги фотогалереяда йилнинг энг асосий воқеалари ва энг муваффақиятли суратлар яна бир эслаб ўтилади. Унда ўқувчи Илон Маск космосга олиб чиққан автомобилдан тортиб, Ўзбекистондаги автомобиллар янги йил арафасида ўзига хос флешмоб доирасида арча тасвирини ҳосил қилишганини кўриши мумкин.

Menahem Kahana / AFP / Scanpix / LETA

Қушлар миграцияси. Исроил. 2018 йилнинг 22 январи
 

Фото: ОФК

2018 йил, 27 январь. Хитойда бўлиб ўтган Осиё чемпионати Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё чемпионлигини қўлга киритди.
 

SpaceX

6 февралда Space X компанияси дунёдаги энг оғир ракета-ташувчи Falcon Heavy ракетасининг илк парвозини амалга оширди. Ракета бортига компания раҳбари Илон Маскнинг қизил рангдаги Tesla Roadster машинаси жойлаштирилди.
 

Billy H.C. Kwok / Getty Images

2018 йилнинг 8 феврали. Тайвандаги зилзила оқибатлари. 6,4 магнитудали зилзила оқибатида Тайван сайёҳлик маркази биноси ва яна тўртта бино қулаб тушди. Юздан ортиқ киши ҳалок бўлиб, юзлаб кишилар жароҳатланди.
 

Martin Bureau / AFP / Scanpix / LETA

Февраль ойида Жанубий Кореянинг Пёнгчанг шаҳрида Қишки олимпиада ўйинлари ўтказилди. Допинг можароси туфайли Россия турнирдан четлатилди, аммо россиялик спортчиларга Олимпия атлетлари байроғи остида иштирок этишга рухсат берилди