Ўзбекистон | 13:40 / 04.01.2019
6114
1 дақиқада ўқилади

Солиқ кодексининг янги таҳрири сентябрь ойигача ишлаб чиқилади

Солиқ кодексининг янги таҳрири 2019 йил 1 сентябрга қадар ишлаб чиқилади. Бу ҳақда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида айтилади.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси қабул қилинади. 

Лойиҳада:

илғор хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда, халқаро молия ташкилотлари мутахассислари билан биргаликда Солиқ кодексининг янги таҳририни ишлаб чиқиш;

ҳалол солиқ тўловчиларни рағбатлантириш ва яширин фаолият юритадиган субъектларни жазолаш механизмлари назарда тутилади.

Ижро учун масъуллар - Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, вазирлик ва идоралар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Korzinka.uz тармоғининг асосчиси ва раҳбари Зафар Ҳошимов солиқ олишнинг янги тартибига қарамасдан, чакана савдодаги нархлар ўзгаришсиз қолгани ҳақида маълум қилганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид