Ўзбекистон | 10:01 / 07.01.2019
14042
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги «Авиасозлар» бозори негизида 100 млн долларлик савдо-маиший марказ қурилади

Фото: uz24

Тошкентдаги «Авиасозлар деҳқон бозори» («Кадишева») бозори негизида савдо-маиший марказ қурилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрини инфратузилмавий ривожлантиришга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори иловасида айтилган.

Auto Solution МЧЖ лойиҳа билан шуғулланади. Умумий қиймат 830 миллион сўмга баҳоланди, 100 миллион доллар - хорижий инвестициялар.

Савдо-маиший марказ қурилиши чет эл сармояси иштирокида Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган лойиҳалар рўйхатига киритилди. Рўйхатда жами 57та лойиҳа мавжуд бўлиб, улар орасида янги уйлар, меҳмонхоналар, савдо мажмуалари барпо этиш, янги ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш бор.

Савдо-маиший марказ қурилиши энг қиммат лойиҳалардан бирига айланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид